Петербурглик эркак самокатда олти кунда Москванинг қизил майдонига етиб келди

10:03, 28 июль

Санкт-Петербурглик Александр Рендаков самокатда олти кун йўл босиб, Москванинг Қизил майдонига етиб келди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.  

Александр Рендаковнинг айтишича,  бир ҳафта йўл босишни режалаштирган. У кунига 120 километр йўл босган. Озиқ-овқатни дўкондан сотиб олган, бундан ташқари маҳаллий аҳоли ҳам мева-сабзавотлар ҳадя қилган. Рендаков ўзи билан асосий нарсаларни: йиғма чодир, ухлаш учун мўлжалланган қоп, иссиқ кийим, аптечка, умумий ҳисобда 10 килограмм юк олган. У ортга поездда қайтишга қарор қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!