Шаҳзода 37 ёшда. У бугун нималарни ҳис этишни истайди?

10:15, 28 июль

Бугун, 28 июль куни хонанда Шахзода ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда. Ушбу қувончли кунда хонанда ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасига нималарни ҳис этаётганини ва нималарни ҳис этишни исташини ёзиб қолдирди.

“28 июль, мен 37 ёшни қарши олдим. Бу ёш ҳамма нарсани ўзгача қабул қилишни бошлайдиган, жой-жойига қўядиган ва барчаси ўзгача қадрлайдиган давр бўлар экан. Жуда кўп нарсага эришилди, аммо ҳали шунчалик кўп нарса истайсанки. Кўришни, англашни, амалга оширишни! Оиланг билан вақт ўтказишни, ўғилчангни кир юзчасини ювишни, эртак айтиб беришни ва умуман ўғилларингни ҳаётида кўпроқ иштирок этишни. Гўзал бўлишни... Ўзинг учун, унинг учун ва ҳамма учун. Ҳис этишни истайсан: вақтни, тезликни, қувончни, оғриқни, ғалабани, шунчаки ёрқин ва мазмунли ҳаётни! Ҳали ҳаммаси олдинда! Сизларни яхши кўраман!” 

Бугунги кунни Шаҳзода ана шундай кўтаринки руҳда бошлади.

Дарвоқе, бугунги айём билан хонандани тўнғич фарзанди ҳам табриклади.

“Ҳаммаси учун минатдорман, таваллуд айёмингиз билан қутлайман, сизга доим ҳавотир олиб келсамда, сизнинг табассумингиз мени яшашга ундайди, доим кўнглимни илитади, ёдингизда тутинг, сиз жаннатлардан ҳам кўпига лойиқсиз. Яхши кўраман!”

“Даракчи” таҳририяти номидан хонандани бугунги айём билан муборакбод этиб қоламиз!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!