Ўзбекистонда янги интернет телерадиоканал иш бошлади

10:30, 28 июль

Юртимизда янги Teleradio.uz интернет телерадиоканали иш бошлади. 

Янги лойиҳа теле ва FM станцияларидан ҳоли бўлган интернет тармоғидаги мустақил телерадиодастурлар лойиҳасидир.

Teleradio.uz диёримиз милий интернет журналистикасининг навбатдаги ютуғи деб айтиш мумкин. On-line оммавий ахборот воситасининг асосий мақсади интернет тармоғида веб-сайт орқали тезкор ва холис ахборотларни 7 дан 70 ёшгача бўлган кенг жамоатчиликка ранг-баранг шаклда етказиб беришдан иборатдир.

Янги канал орқали кинофильмлар, мусиқий-кўнгилочар дастурлар, тезкор хабар ва воқеалар ва лойиҳалар намойиш этилади. Ушбу каналда шунингдек маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий, оммабоп- кўнгилочар йўналишдаги дастурлар билан фуқароларимиз айниқса ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказишга кўмаклашади.

Teleradio.uz интернет канали дастурларини ўзбек тилида кеча-ю-кундуз узлуксиз вақт режимида дунё бўйлаб томоша қилиш мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!