Руслан Чагаев боксдаги фаолиятини якунлади

11:41, 28 июль

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA)нинг супероғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик Руслан Чагаев соғлиғида юзага келган муаммолар сабабли фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда боксчининг менежери Тимур Дугазаев маълум қилган, деб хабар бермоқда Sports.uz нашри.

Аввалроқ WBA 37 ёшли Руслан Чагаевнинг Пуэрто-Рико вакили Фрес Окендога қарши ҳимоя жангига рад жавобини берганлиги учун чемпионлик титулидан маҳрум қилган эди.

– Руслан бизга ортиқ рингга чиқмаслигини маълум қилди, – дейди Дугазаев. – Бунга сабаб ҳозирда унинг кўзларида муаммолар бор. Соғлиқ барчасидан устун.

Эслатиб ўтамиз, 2001 йили Чагаев чап кўзидан операция қилинган. У профессионал рингда 38 жанг ўтказиб, 34 ғалаба (21 нокаут), 3 мағлубият ва битта дуранг қайд этган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!