Роналду манманлик ва кибрликда айбланди (Видео)

13:16, 28 июль

Португалия терма жамоаси ва “Реал” клуби етакчиси Криштиану Роналду мухлисларидан бирига ҳурматсизлик қилиб, уни туртиб юборди.

Ижтимоий тармоқларда ушбу видео кенг муҳокамага сабаб бўлди. Футболчининг мухлисларидан бири у билан селфи тушиш учун яқинлашганида, Роналду мухлисини туртиб юборди. Видеони кўрган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари 31 ёшли ҳужумчини манманлик ва кибрликда айбланди.

Баъзилар эса у кайфиятда бўлмагани ва доим ҳам мухлисларга ижобий жавоб беришга имкони йўқлигини таъкидлади.  

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!