Бахт вазирлиги мавжуд бўлган ягона мамлакат

15:14, 28 июль

Бутан —Она сайёрамиздаги расмий дини, “маънавий мероси” тантрик будда бўлган ягона мамлакатдир, деб хабар беради “Interesno.cc” нашри. 

Шунинг учун Бутан ҳукуматининг асосий мақсади ҳар бир бир фуқаросининг бахтли бўлишига қаратилган. Бу нарса мамлакат Конституциясининг 9-бандида кўрсатилган. 2008 йилнинг 24 август куни ҳукуматнинг “Умумхалқ бахт комиссияси” (Gross National Happiness Commission) ташкил этилган бўлиб, унга вазирнинг ўзи раҳбарлик қилади. 

Аҳолини ҳисоблаш учун рўйхатга олаётганда, ҳар бир фуқарога “Бахтлимисиз?” деган савол берилади. Сўнгги бора 2005 йилда аҳолини рўйхатга олиш вақтида бу саволга аҳолининг 45.2 % “жуда бахтлиман”, 51.6 % “бахтлиман”, 3.3% гина “унчалик бахтли эмасман” деб жавоб берган.

Шуниси қизиққи, ҳамма қабул қилган тартибга биноан “ялпи ички маҳсулот”, деган тушунча Бутанда “ялпи миллий бахт” , деган тушунчага ўзгартирилган. Бу ер юзида Бахт Вазирлиги бўлган ягона мамлакатдир. Бахт бу мамлакатда миллий сиёсат даражасига кўтарилган. 

Бутанда очлик, жиноятчилик, ишсизлик деган тушунчалар йўқ, ҳақиқатан ҳам унинг аҳолиси уруш, оч қолиш, камбағаллик нималигини билмай, бахтли ҳаёт кечиради. Бутанликлар ўзларининг очиқ кўнгиллиги, меҳмондўстлиги, замонавий технологиялар таъсир қилмагани билан бошқа мамлакат фуқароларидан тубдан фарқ қилишади. Улар ўзларининг маданий меросларини кўз қорачиғидек асрашади.

Мамлакатда ҳайвонларни ўлдириш тақиқланган, шунинг учун ҳеч ким гўшт истеъмол қилмайди, аҳолининг ҳаммаси вегетарианлардир. Ўсимлик етиштираётганда унга кимёвий ишлов бериш, турли ўғитлар солиш тақиқлангани боис, униб чиққан барча ўсимликлар экологик жиҳатдан тозадир.

Бутанда дарахтлар кесилмайди, балки кўпроқ кўчат ўтқазилади. Бутан будда мамлакати бўлишидан ташқари, озодалик ва осойишталик мамлакатидир. 

Мамлакат ҳозиргача яхши ўрганилмагани боис, унинг марказий ва жанубий ҳудудлари ўзлаштирилмаган. Бу ерларда ажойи ҳайвонлар мавжуд бўлган қўриқхоналар, ўсимликлар дунёси мавжуд. Табиатни бундай соф ҳолда сақлашга, ов қилиш ва ўрмон дарахтларини кесишни тақиқлаш сабаб бўлган. Қироллик ўзини тўлиқ кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлай олади. Юз фоиз аҳоли “кхо” деб аталувчи миллий кийимда юради.

Бундан эллик йил илгари Бутан феодал, ўрта асрларга хос жой бўлиб, йўллари ёмон, мактаб, касалхоналар бўлмаган, ташқи дунё билан узилиб қолган мамлакат бўлган бўлса, ҳозирда мамлакатда таълим олиш, соғликни сақлаш тизими текин. Аҳолининг ўртача умр кечириши 44 ёшдан 66 ёшга кўтарилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!