“Боко Ҳарам” жангарилари ярим йилда 50 нафар болани ҳудкуш-террорчига айлантирди

15:39, 28 июль

Жанубий Африканинг “Ислом Давлати” — илгари “Боко Ҳарам” номи билан машҳур бўлган террорчилик гуруҳи жангарилари сўнгги олти ой мобайнида 50 дан ортиқ ёш болани террорчи-ҳудкушга айлантирди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

БМТ бош котибининг инсонпарварлик масалалари бўйича муовини Стивен О'Брайеннинг маълумот беришича, экстремист болалар Африканинг тўрт мамлакатида террорчилик ҳаракатларини содир этишган. О'Брайен гуруҳ жангариларининг бу ишини “ҳақиқий даҳшат, Нигерия ҳудудидаги зўравонлик” деб атади. Экстремистларнинг фаолияти туфайли мазкур ҳудудда 2,8 миллион киши бошпанасиз қолган, 9 миллион киши эса инсонпарварлик ёрдамига муҳтождир. Бу ерда 250 нафар гўдак очликдан азият чекмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!