Рим Папаси ибодат пайтида ҳушидан кетиб йиқилди (Видео)

16:16, 28 июль

Рим Папаси Франциск Краковдаги месса (ибодат) пайтида ҳушини йўқотиб, йиқилди. Ҳодиса “Ассошиэйтед Пресс” агентлиги томонидан видеога муҳрланди.

Видеода йиқилаётган понтификнинг олдига руҳонийлар ёрдамга келаётганликларини кўриш мумкин.

Мазкур ҳолатнинг сабаблари хабар қилинмаяпти, аммо Франциск ўзига келгач диндорларни олдида ваъз ўқиди.

Франциск Польшага 26-31 июль кунлари Краковда ўтаётган “Бутунжаҳон ёшлар куни” католик съезди доирасида ташриф буюрди. Маҳаллий ҳукумат мазкур тадбирга 185 мамлакатдан қарийб икки миллион иштирокчи ташриф буюришини маълум қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!