Ўзбекистоннинг исталган нуқтасидан туриб болани боғчага жойлаштириш мумкин

16:42, 28 июль

Энди Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали “Болаларни мактабгача тарбия муассасаларига қабул қилиш бўйича аризаларни қабул қилиш” хизмати республиканинг исталган нуқтасидан туриб амалга оширилиши мумкин.

Аввал Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилган ушбу хизмат фақатгина Тошкент шаҳри аҳолиси учун тақдим этилар эди. 

Ушбу хизматдан Ягона порталдан рўйхатдан ўтган ва ЭРИ (электрон рақамли имзо)га эга бўлган жисмоний шахслар фойдаланишлари мумкин. Хизматдан фойдаланиш учун электрон шаклдаги аризани тўлдириш ва зарурий ҳужжатлар (Хизмат паспортининг “Ҳужжатлар” бўлимида кўрсатилган) тўпламини тақдим этиш кифоя.

Йўлланма олиш учун тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар қабул комиссияси томонидан 10 кун муддат ичида кўриб чиқилади ва қабул қилинган қарор ҳақида 3 кун муддат ичида аризачига хабар берилади. Хизмат кўрсатиш нархи – бепул

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!