«Ўзбектуризм» вақтинча Туркияга бормасликни тавсия этди

17:14, 28 июль

«Ўзбектуризм» фуқароларни Туркиянинг айрим қисмларида кескинликнинг юқори даражаси сақланиб қолаётганидан огоҳлантирди.

«Ўзбектуризм» Миллий компанияси Туркияга отланаётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқиб, сайёҳлик операторларига мазкур мамлакатда вужудга келган ижтимоий-сиёсий вазиятни ҳисобга олишни сўради, деб ёзади “Газета.уз” нашри.

“2016 йилнинг 27 июль ҳолатига кўра, Туркия Республикасининг айрим қисмларида кескинликнинг юқори даражаси сақланиб қолаётганини ҳисобга олган ҳолда Туркияга саёҳат қилиш хавфсиз эмас, — дейилади “Ўзбектуризм” хабарида. — Шу муносабат билан мазкур мамлакатдаги вазият барқарорлашгунга қадар Туркияга сафар қилиш тавсия этилмайди».

Айни пайтда Туркия ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқароларига зарурий эҳтиёткорлик чораларига риоя этиш тавсия қилинди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!