Владимир Путин далада механизаторлар билан нонушта қилди

09:48, 29 июль

28 июль куни Россия президенти Владимир Путин Тверь вилоятининг “Дмитрова Гора” агрофирмаси ишчилари билан учрашди, деб хабар қилди “Тjournal.ru” нашри.

Путин аввалига агрохолдинг бош директори билан мулоқот қилди, кейин бош директор уни далада механизаторлар билан нонушта қилишга таклиф этди.

Президент дастурхон устида клюквадан тайёрланган морс ва яна айнан шу мевадан тайёрланган био-йогуртни татиб кўрди. У Россия клюквасини асосан ароқ ишлаб чиқаришда фойдаланаётганларидан афсусланиб гапирди.

Россия президентининг механизаторлар билан қилган нонуштаси Твиттерда қизғин муҳокама бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!