1 август куни Тошкентда жамоат транспорти 4:30 дан қатнайди

10:01, 29 июль

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошшаҳартрансхизмат уюшмаси 2016 йилнинг 1 август куни пойтахтимизда жамоат транспорти - автобуслар ва метрополитен тонгги 4:30 дан  хизмат кўрсата бошлашини маълум қилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар қилишича, мазкур қарор мамлакатимиз олий ўқув юртларига тест синовлари бўлиб ўтиши муносабати билан  абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!