Актриса Саида Саидбекова уни ёмон кўрадиган мухлисларга жавоб қайтарди

10:37, 29 июль

Актриса Саида Саидбекова ижтимоий тармоқлар орқали унга ҳақоратомуз ва нафратли фикрлар ёзадиганларга қарата кеча мурожаат ёзиб қолдирди. 

“Мен сизларни жуда ҳам яхши кўраман. Минг бор узр агар кимгадир билмай қўпол гап ёзган бўлсам. Чунки баъзи бир суратларимга қараб мени ҳақоратлайдиганлар, ролларимга қараб ҳунук сўзларни ёзадиганлар кўп. Шунга яраша жавоб берсам яна қўполга чиқаришади. Актрисалигимни юзимга солишади. Ваҳоланки, ҳақоратлаганда бир тийинга қиммат актрисасан дейишади. Уларга жавоб берганимда бу гаплар қаерда қолди? Жавоб берсам актрисасан қўполлик қилма дейишади. Ҳозиргина бир тийинга қиммат актриса эканлигимни уқтирганлар хурматини талаб қилишади. Одам ўзидан ўзи бировга ҳақоратли смс жўнатиши мумкинми? Кимдир сенга ёмонлик қилмаса ҳам уни сўкиш мумкинми? Кимгадир ёзганига яраша жавоб ёзсам  нега мени қўполликда айблашади. Ўша одамларга савол бергим келади: Сизга нима ёмонлик қилдим? Ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ ҳам аёл кишини ҳақоратлаш мумкинми? Актриса ҳам одам, ҳақоратласа индамай туриш кeракми? Қонун ҳаммага бир. Ҳақоратлаганга жавобгарлик бор. у қонунда актрисаларни ҳақоратлаш мумкин дeйилмаган. Имиджим ёқмаса, қиз бола бўла туриб ҳақоратли сўзлар айтиш кeракми? Наҳотки инсон ўз айбини билмаса..... Қайтар дунё азизлар!”, дея фикрини якунлади актриса.

Ушбу мурожаатдан бироз ўтгач актриса ҳатто ёмон фикрлар ёзган мухлисларига ҳам ўз меҳрини изҳор қилишга ва айнан шу йўл билан уларнинг қаҳрини енгишга қарор қилди:

“Кайфиятни 101 даражага кўтарамиз. Ҳаммангларни яхши кўраман. Мени ёмон кўрганларни ҳам яхши кўраман. Сизлар борсизлар, ҳаётда олдинга қараб кетавераман. Раҳмат ҳаммага!”

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!