Тошкентда содир бўлган даҳшатли ЙТҲ бир неча инсоннинг ҳаётига зомин бўлди (Фото)

10:55, 29 июль

Кеча Тошкент шаҳри Яккасарой туманининг Шота Руставели ва Бобур кўчалари кесишмаларида оқибати аянчли якун топган йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Facebook ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари маълумотларига кўра, ЙТҲ “Спарк” автомобили светофорнинг қизил чироғида катта тезликда ўтиб кетгани оқибатида содир бўлган. Ушбу қоидабузарлик “Спарк”ни “Кобальт” билан қаттиқ тўқнашувига сабаб бўлган. Суратларда ҳодиса оқибатида “Спарк” ағдарилиб кетганини кўриш мумкин. 

Мазкур ҳодиса бир неча кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Шу ўринда йўл ҳаракати иштирокчиларига эҳтиёткор бўлишни, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни, акс ҳолда қандайдир сониялар инсон учун қимматли ҳаётнинг мана шундай аянчли тарзда якунланишига олиб келишини эслатиб қўйишни жоиз деб топдик!


Йўлингиз беҳатар бўлсин!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!