Поль Погба “МЮ” учун Лос-Анжелес шаҳрида тиббий кўрикдан ўтади

11:23, 29 июль

Италиянинг “Ювентус” жамоаси хавбеки Поль Погба яқин кунларда Англиянинг “Манчестер Юнайтед” аъзосига айланади, деб хабар бермоқда Championat.com.

Манбанинг таъкидлашича, айни вақтда АҚШда таътилини ўтказаётган 23 ёшли футболчи Лос-Анжелес шаҳрида “МЮ” учун тиббий кўрикдан ўтади. Сўнгги маълумотларга кўра, инглиз клуби Погбанинг трансфери  учун 120 млн евро тўлайди ва бунинг 20 фоизига футболчининг агенти Мино Райола эгалик қилади.

Францяилик ярим ҳимоячининг ўзи билан 5 йиллик шартномага имзо чекилади. Унинг ҳафталик маоши эса 290 минг фунт қилиб белгиланиши кўзда тутилган.

Олдинроқ Поль Погбанинг сартароши унинг “МЮ”га ўтишини “гуллаб” қўйгани ҳақида хабар бергандик

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!