Хитойда ўрдаклар ортилган машина автоҳалокатга учради (Фото)

11:52, 29 июль

Хитойнинг шарқида жойлашган, серқатнов  Цзаочжуан автойўлида фермага 10 мингта ўрдакни олиб кетаётган автомашина йўл-транспорт ҳодисасига учраб, оқибатда ўрдаклар озодликка чиқиб кетди, деб хабар қилди “Тjournal.ru” нашри. 

Ҳалокат содир бўлган жойга етиб келган махсус хизмат ходимлари автомашиналарнинг ҳаракатига халақит қилаётган ўрдакчаларни йўлдан ҳайдашга мажбур бўлишди. Шундан кейингина жабрланган автомашина ҳайдовчисига ёрдам бериш имкони туғилди.

Бир соат давом этган қутқарув тадбиридан кейин уч йўловчи ағдарилган автомашинадан қутқарилди, ҳеч ким оғир тан жароҳати олмаган. Гувоҳлар олган суратларга қараганда, ўрдакчалар одамларга яқин бўлишга ҳаракат қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!