Дилдора Ниёзова қизлардек кийинадиган катта ёшли санаъткорларни танқид қилди

11:56, 29 июль

Дилдора Ниёзова бошқа санаъткрларга нисбатан жанжал ва шов-шувлардан йироқда юрадиган хонанда. Шунингдек, кийим танлаш бобида ҳам соддалика аҳамият беради. “Дийдор азиз” нашри мухбири Дилдора Ниёзовадан хонандаларнинг ёш  ва “тренд”да кўриниши бўйича савол берганда у шундай жавоб қилди.

“Биласизми, аёл зоти ҳеч қаригиси келмайди. Ҳар доим ҳам чиройли кийингиси, ёш кўрингиси келади. Бу дегани қизлардек кийиниш керак демоқчимасман. Ёши ктта бўлсада ўзини қизлардек олиб юрадиган санаъткорларимиз бор. Аммо, мен буни ўзимга эп кўрмайман. Санаъткор ва умуман аёл ёшига мос ва чегарадан чиқмаган ҳолатда кийиниши керак. Акс холда мухлислар олдида ҳурмати тўкилиши мумкин.”

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!