IUT Ўзбекистонда илк бор кириш имтиҳонларини online тарзда намойиш этмоқда

12:00, 29 июль

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) Ўзбекистонда биринчи маротаба 2016 йилнинг 29 июль куни бўлиб ўтадиган имтиҳонларни кузатишни истаганлар учун имконият яратиб, кириш имтиҳони жараёнларини реал вақт режими(online)да намойиш этмоқда.

Маълумки, IUT кириш имтиҳонлари жараёнларининг шаффофлиги ва очиқлигига ишонч ҳосил қилишлари учун, мазкур жараёнларни кузатиш учун оммавий ахборот воситалари вакилларини ҳам таклиф қилди.

Шунингдек, IUT 29 июль, яъни имтиҳон куни бутун жамоатчилик учун кириш имтиҳонларининг видео стримингни ташкил қилмоқда. Бунда барча хоҳловчилар кириш имтиҳонлари жараёнларини live.inha.uz. ҳаволаси орқали online кузатишлари мумкин.

Кириш имтиҳонлари ўтадиган залда веб-камералар ўрнатилган бўлиб, улар ёрдамида кириш имтиҳони жараёнларини online кузатиш мумкин.

Мазкур саҳифа TAS-IX ҳудудида жойлашганлиги сабабли, видео оқимнинг юкланишдаги тезлигини таъминлайди. Кўпгина интернет-провайдерлар  TAS-IX даги трафикларга ҳақ олмагани учун, фойдаланувчиларнинг маблағлари тежалади.

Ўзбекистонда биринчи маротаба амалга оширилаётган лойиҳа “EastTelecom” ва  “Real Solutions” компаниялари билан ҳамкорликда ташкиллаштирилмоқда. “EastTelecom” компанияси лойиҳани амалга ошириш учун интернет каналини тақдим этган бўлса, “Real Solutions” компанияси видео стримингни ташкил этишда кўмак берди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!