Прeзидeнт Ислом Каримов Япониядаги ногиронлар уйида содир бўлган фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди

12:20, 29 июль

2016 йилнинг 28 июл куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Япония Бош вазири Шиндзо Абега 26 июлда Сагамиҳара шаҳридаги ногиронлар уйида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган фожиавий ҳодиса муносабати билан мактуб йўллади.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида самимий таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга чуқур ҳамдардлик ва далда билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Япониядаги ногиронлар уйларидан бирига 26 ёшли йигит ҳужум уюштириб, 19 нафар ногирон инсоннинг ҳаётига нуқта қўйиб, 45 кишини жароҳатлади.

Амалга оширилган мазкур ҳунрезликни қотил жамиятни кераксиз инсонлардан тозалаш мақсадида амалга оширганлиги билан изоҳлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!