Германия футболи намоёндаси Бастиан Швайнштайгер бутсасини "михга илди"

14:32, 29 июль

“Манчестер Юнайтед” клубининг германиялик ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер халқаро майдондаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.

Тажрибали Бастиан сўнгги бор терма жамоаси сафида Францияга қарши (0:2) Евро–2016 мусобақасининг ярим финалида майдонга тушганди. У мамлакат термаси сафида жами 140 та учрашув ўтказан.

“Унутилмас лаҳзалар учун миннатдорман!” – деди Швайнштайгер.

Маълумот учун, 31 ёшли ярим ҳимоячи 2004 йилдан буён терма жамоада тўп суриб келганди. У Германия билан ЖЧ–2014 ғолиби, Евро–2008 мусобақаси кумуш медали совриндори бўлган. 

Футболчи Германия терма жамоасига ЖЧ–2018 турнирида муваффақиятли иштирок этишини тилаб қолди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!