Шанхайнинг осмонўпар биносида ташриф буюрувчилар учун тўсиқсиз кузатиш майдончаси очилди

15:07, 29 июль

Осиёнинг энг баланд осмонўпар биноларидан бири бўлмиш Цзинь Мао 28 июль куни ташриф буюрувчилар учун атрофига чегара ва тўсиқлар қўйилмаган кузатув майдончасини очди, деб хабар қилди “Тjournal.ru” нашри.

Цзинь Мао осмон ўпар биносининг баландлиги 421 метрни ташкил этади. Юқори қавати 366 метр баландликда, очилган кузатув майдони эса сал пастроқда, 340- метрда жойлашган.  

Бу ҳудуднинг атрофи ўралмагани ва ҳеч қандай тўсиқнинг йўқлиги билан кишини ҳайратга солади. Истаган одам ойнали платформа четига бориб, ҳатто ундан пастга осилиб туриши мумкин. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида ташриф буюрувчилар махсус трослар билан боғланади. Кузатув майдончасига бир вақтнинг ўзида томоша қилиш учун 15 кишига рухсат берилади. Бир кишилик чиптанинг нархи эса 58 доллардир.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!