Тошкент чорраҳаларига ўрнатилган камералар ёзиб олган аварияларнинг навбатдаги жамланмаси эълон қилинди (Видео)

16:23, 29 июль

Тошкент шаҳри чорраҳаларига ўрнатилган кузатув камералари ёзиб олган йўл-транспорт ҳодисаларининг навбатдаги қисқа жамланмаси Mover видеохизматига жойлаштирилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида хабар қолдирилган.

Видеожамланмага 2016 йилнинг 6 мартидан 16 майгача бўлган оралиқда юз берган олтита йўл-транспорт ҳодисаси киритилган. Видеодаги қарийб барча авариялар ҳайдовчиларнинг светофор ишораларига бўйсунмаслиги ёки устунликка эга бўлган ҳаракат иштирокчисига йўл бермаслиги оқибатида содир бўлган, дея хабар беради “Дарё.уз” нашри.

Бунгача Тошкент чорраҳаларига ўрнатилган камералар ёзиб олган йўл-транспорт ҳодисаларининг иккита видеожамланмаси эълон қилинган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!