Ўзини саратонга чалинган бемор деб алдаб, пул йиққан гўзаллик маликаси қамоққа олинди

16:51, 29 июль

АҚШнинг Miss Pennsylvania гўзаллик танлови ғолибаси одамларни алдаб, ўзини саратонга чалинган бемор, деб улардан хайрия пули йиққанлиги учун икки йилдан тўрт йилгача қамоқ жазосига тортиладиган бўлди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Қиз фирибгарлик орқали ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан 30 минг доллар пул йиққан. 24 ёшли бу қизнинг исми-шарифи Брэнди Уивер-Гэйтс бўлиб, у бир йилдан бери қамоқда ўтирганига қарамай, суд энди қарор чиқарди. Қиз 2013 йилда хайрия учун йиққан пулларини қайтарадиган бўлди, унга 165 киши ёрдам учун пул юборган. 

Уивер-Гэйтс айбини тан олиб, яқинларининг эътиборини тортиш учун бу воқеани ўйлаб топганини билдирди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!