Актриса Шаҳзода Муҳамедова турмушга чиқмоқда

16:57, 29 июль

Актриса Шаҳзода Муҳамедованинг турмушга чиқаётгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритилди. Хўш, Шаҳзоданинг шаҳзодаси ким бўлди?

Актрисанинг режиссёр ва актёр Азамат Аҳроровга турмушга чиқиши ҳақида турли хабарлар пайдо бўлгани ҳақида аввал ҳам хабар бергандик. Мазкур гап-сўзларга аниқлик киритиш мақсадида журналист Феруз Муҳаммад Азамат Аҳроров билан боғланди, деб ёзади “Дарё.уз” нашри.

— Сиз ва актриса Шаҳзода Муҳамедова ўртасида ижодий ҳамкорлик қачондан бошланган?

— Бундан икки йил аввал, 2014 йили «Юрагим сеники» номли фильм суратга олганман. Ўша фильмдан ижодий ҳамкорлигимиз бошланган эди. Шундан сўнг «Нотаниш қотил» номли режиссёрлик ишимда ҳам у билан биргаликда бош ролларни ижро қилганмиз.

— Демак, муҳаббатингиз тарихи 2014 йилда бошланган эканда?

— Йўқ, биз унда фақат ижодий ҳамкор ва дўст эдик. «Нотаниш қотил» фильмининг тасвирга олиш ишлари вақтида унга муҳаббатимни айтиб, қўлини сўраганман.

— Тўй куни аниқ бўлдими?

— Тўй куни аниқ эмас. Тўй, менимча, 2016 йил охири ёки 2017 йил бошларида бўлса керак.

— Актриса Шаҳзода Муҳамедова сизга турмушга чиққанидан сўнг ҳам актрисалик фаолиятини давом эттирадими?

— Ҳа, фақат менинг фильмларимда рол ўйнайди.

— Бошқа фильмларда-чи?

— Кўрамиз. Асосан ўзимнинг фильмларимда рол ўйнашини хоҳлайман. Бошқа фильмларга келсак, уларнинг сценарийсига қараб, маслаҳатлашиб, бирор фикр билдирамиз.

— Айни кунларда Муҳамедова билан биргаликда суратга тушишни режалаштирган лойиҳаларингиз борми?

— Яқинда худди шундай лоҳиҳа сабаб ишчи номи «Сен учун» деб номланган фильмнинг съёмкаси учун Шаҳзода ва ижодий жамоамиз билан бирга Хитойга кетяпмиз. Хитойга саёҳатимиз 19 август куни бошланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!