Криштиану Роналду италиялик модель қизга ошиқ бўлиб қолдими?

17:35, 29 июль

Уч карра “Олтин тўп” соҳиби Криштиану Роналду Ибицадаги ресторанларнинг бирида италиялик модель Кристина Буччино билан учрашди. Бу ҳақда Sports.uz хабар бермоқда.

Футболчининг бу иши дарров ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди. Нима гап эканини сўраган мухлисларга футболчи ҳам, Кристина Буччино ҳам аниқ жавоб бермади.

“Мен ресторанга келганимда Роналду ўша ерда эди. Кўз кўзга тушди ва мен унинг кечки овқатга таклифини қабул қилдим. Роналду зўр йигит экан”, – деди Кристина Буччино.

Криштиану Роналду дам олиш жараёнида тинмай турли воқеалар марказига тушиб қолмоқда. Бир неча кун аввал у селфи тушишга интилган мухлисини туртиб юбориб, кибрлик ва манманликда айбланганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!