Америкалик эркак самолётдан парашютсиз сакрашни режалаштирди

11:12, 30 июль 2016

АҚШлик профессионал парашютчи Люк Айкинс самолётдан парашютсиз сакрашни режалаштирганини маълум қилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Шу пайтгача самолётдан 18 минг марта сакраган парашютчи, 7,6 километр баландликдаги самолётдан 20-қаватли бино баландлигида таранг тортилган тўрга сакрашни режалаштирган. У эгнига махсус кийим киймайди, ихтиёрида фақат GPS навигатори бўлади.

Илгари бундай сакрашни 90 килограммли маникен амалга оширган бўлиб, у тўрни йиртиб юборган эди. Люк Айкинснинг парвози ва қўнишини Fox телеканали трансляция қилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!