Роналду Испания чемпионатининг илк турини ўтказиб юборади

12:12, 30 июль

“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Реал Сосьедад”га қарши Испания чемпионати 1-турини ўтказиб юборади. Бу ҳақда ESPN FC хабар бермоқда.

21 август кунига белгиланган учрашувда португалиялик футболчининг иштирок этмаслигини мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан ҳам тасдиқлади.

Португалиялик футболчи Францияга қарши (1:0) Евро–2016 турнири финал баҳсида оёғидан жароҳат олганди.

Аввалроқ 31 ёшли ҳужумчи 9 август куни бўлиб ўтадиган “Севилья”га қарши УЕФА Суперкубогида майдонга туша олмаслиги аниқ бўлганди

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!