6 ойда автотранспорт фаолиятини лицензиялашдан 23,4 млрд. сўмлик давлат божи ундирилди

12:25, 30 июль

29 июль куни Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агенлиги январь-июнь ойлари иш якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказди.

Мазкур анжуманни Агентлик бошлиғи ўринбосари Ш.Шоваҳобов олиб бориб, журналистларга Агентликнинг 6 ой давомида амалга оширилган ишлар, қўлга киритилган муваффақиятлар, ижобий кўрсаткичлар, бугунги кунда автомобил ва дарё транспорти соҳасида амалга оширилиши кўзда тутилаётган янги режалар ҳақида маълумот берди.

“Автомобил транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида”ги қарор чиқгунга қадар жисмоний шахсларни ўз таркибига бириктириб фаолият кўрсатаётган юридик шахслар сони 314 тани ташкил этган бўлса, 2016 йилнинг 1 июль холатига уларнинг сони 3032 тага этди ва 9,7 мартага ортди, - дейди Агентлик бошлиғи ўринбосари Ш.Шоваҳобов. - Агар, автотранспорт соҳасида лицензиялашдан 2015 йилнинг I ярим йиллиги мобайнида 19 млрд. 79 млн. сўмлик давлат божи ундирилган бўлса, жорий йилнинг ҳисобот даври якуни билан жами 23 млрд. 593 млн. сўмлик давлат божи ундирилди, ўсиш қарийиб 23.7 фоизни ташкил этди.

Ўтган даврда автотранспорт соҳасига тадбиркорлик субъектлари томонидан киритилган жами инвестиция миқдори 72.4 млрд. сўмдан ортганлиги, ҳисобот даврида 23 та йўловчи ташиш йўналишлари ташкил этилиб, ушбу йўналишларда хизмат кўрсатиш учун жами 163 та, шу жумладан 40 та автобус ва 123 та “Дамас” русумли автотранспорт воситалари бириктирилганлиги, 2016 йилнинг 1-ярим йилиги давомида Агентлик ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларга 1734 та лицензия ва 107552 та лицензия варақалари берилди. Шундай қилиб лицензияланган автомобиллар сони 93330 тани ташкил этди. 

Матбуот анжуманида республикамизнинг етакчи матбуот нашрлари, радио ва теледастурлар мухбирлари, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимлигининг барча йўловчилар ташиш транспортини лицензиялаш ва мувофлаштириш департаментининг ходимлари ҳамда Агентлик фаолиятининг турли йўналишлари бўйича мутахассислари иштирок этишди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!