Алла Пугачёва ўзининг пардозсиз юзини кўрсатди (фото)

12:37, 30 июль

Примадонна суратини Instagram саҳифасида бўлишди.

67 ёшли Алла Пугачёва яқинда мухлисларига пардозсиз суратини кўрсатиб, блог фолловерларининг катта муҳокамасига сабаб бўлди.

«Ҳамма ҳам шу ёшда шундай кўринсин», «Дунёдаги энг гўзал аёл! Ҳақиқий!», «Ўзининг ёши учун у ажойиб кўринади! У юлдуз ва унга сизлар нима деб ўйлашларингни аҳамияти йўқ», «У пардозсиз ҳам гўзал!», − деб ёзди мухлислар шарҳларида.

Дарвоқе, ҳозир Алла Пугачёва фарзандлари билан Юрмалада дам олмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!