Сурияда туғруқхона ўққа тутилди

12:43, 30 июль

Авиаҳужум оқибатида камида икки киши қурбон бўлди, дея хабар беради Euronews. Туғруқхона Идлиб провинциясида жойлашган бўлиб, Save the Children халқаро ташкилоти патронажи остида фаолият юритади. Унинг вакиллари уларнинг муассасалари билан бундай ҳодиса илк бор содир бўлаётганини маълум қилишди.

Абдулкарим Экзайез, “Save the Children” ташкилоти координатори:

Бизнинг ҳамкорлар госпиталь жойлашган шаҳарга еттита ҳужум уюштирилганини маълум қилишди. Шундан учтаси касалхона жойлашган туманга, биттаси касалхонанинг ўзига. Оқибатда туғруқдаги аёлини кутаётган икки киши ўлдирилди”.

Лондондаги инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия обсерваториясида зарба аёлини туғруққа олиб борган жангарига йўналтирилганини маълум қилишди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!