Америкалик аёл яна қамоққа қайтиш учун банкни ўмарди

12:47, 30 июль

Яқинда қамоқдан озод этилган аёл яна қамоққа қайтиш мақсадида Вайомингдаги банкни ўмарди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Полициянинг берган маълумотига кўра, 59 ёшли Линда Патриция Томпсон банкни тунагандан cўнг, бор пулни деразадан ирғитиб, полициянинг етиб келишини кутган. Ўтказилган тергов жараёнида аёл қамоқдан чиққандан кейин уйсизлар бошпанасидан жой топа олмаганини, кўчада яшашнинг имкони йўқлиги туфайли ўғирлик қилиб, яна қамоққа қайтишни режалаштирганини билдирган.

Бунгача аёл босқинчилик жиноятини содир этганлиги учун қамалганди. Уни муддатидан илгари озод қилишганда, аёл қамоқдан кетиш истаги йўқлигини таъкидлаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!