Хиллари Клинтон машҳурлик бўйича етакчиликни қўлга киритди

13:48, 30 июль

Халқаро Ipsos ижтимоий маркази ҳамда Reuters агентлиги томонидан ўтказилган янги умуммиллий сўров натижасига кўра, Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон ўзининг республикачи-рақиби Дональд Трампдан машҳурлик бўйича ўзиб кетди.  

Олинган маълумотларга кўра, 41 фоиз сўровда иштирок этганлар ўзларининг овозларини Клинтонга беришга тайёр, Трампни 35 фоиз респондент қўллаб-қувваламоқчи, дея хабар беради ТАСС. Натижада АҚШ тарихида илк аёл номзод миллиардердан 6 фоизга ўзиб кетмоқда.

Ушбу ҳафта бошида Дональд Трамп машҳурлик бўйича етакчи бўлган: уни 39% респондентлар, Клинтонни эса 37 фоиз респондентлар қўллаб-қувватлашга тайёр бўлганди.

Хиллари Клинтоннинг машҳурлиги расман мамлакат президентлигига номзоди тасдиқланганидан сўнг АҚШ Демократик партиясининг миллий съезди якунига кўра ортди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!