Златанга “МЮ”даги илк голини киритиш учун атиги 4 дақиқа кифоя қилди (Видео)

11:32, 31 июль

“Манчестер Юнайтед” жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинида Туркиянинг “Галатасарой” клубига қарши баҳс юритди ва 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 4 дақиқасидаёқ “МЮ”нинг янги аъзоси Златан Ибрагимович ажойиб тарзда гол киритишга муваффақ бўлди. Швециялик футболчи жамоадоши томонидан узатилган тўпга қайчи услубида зарба бериб, чиройли гол киритди.

Қуйида 34 ёшли форварднинг голини томоша қилишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!