“Ислом давлати” жангарилари Россия президентига таҳдид қилди

10:35, 01 август

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи YouTube га Россияга қарши жиҳод бошлашга даъват этилган, Россия президенти Владимир Путинга таҳдид қилинган видеороликни жойлади, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.  

Видеонинг олинган санаси номаълум, буни “Ислом давлати” жангарилар гуруҳига содиқлиги ҳақида қасамёд қабул қилган, Доғистон яширин жангарилар раҳбари Абу-Ясир лақаби билан машҳур бўлган Гасан Абдуллаев маълум қилган. Бундан бир ярим ой илгари Доғистоннинг Дербент туманида ўтказилган махсус операция давомида Гасан Абдуллаевнинг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Айни пайтда видеороликнинг муаллифи ва ижтимоий тармоққа ким жойлагани номаълум. Видеоролик “Ислом давлати” жангарилари фойдаланадиган Telegram мессенжери аккаунтидаги маълумотларга асосланган.

Мазкур йилнинг февраль ойида Ватан ҳимоячилари кунини тантанали нишонлаш тадбирида президент Владимир Путин “Ислом давлати” террорчилик гуруҳининг Россия ва МДҲ давлатларига қилаётган таҳдиди ҳақида гапириб ўтган эди. Унинг сўзларига қараганда, Суриядаги ҳарбий операцияларда иштирок этаётган Россия қуролли кучлари террорчилик гуруҳининг ҳар қандай зарбасига туриб бера олади. Шунинг учун ҳам улар очиқдан-очиқ Россияни душман деб атаётганликларини таъкидлаган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!