Бэйл севган қизига турмушга чиқиш таклифини айтиш учун 450 минг еврога оролни ижарага олди

10:56, 01 август

Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл севгилиси Эмме Рис-Жонсга унга турмушга чиқиш таклифини билдириш учун Испаниянинг Тагомаго оролини 450 минг евро эвазига ижарага олди. Бу ҳақда AS нашри маълум қилди.

Уэльслик футболчи икки ҳафта олдин унаштирилган эди. Шунга қарамай, у расмий тарзда таклиф билдириш маросимини ўтказди. Айни дамда жуфтлик икки нафар қизалоқ – уч яшар Альба Виолетта ва 5 ойлик Нава Валентинани катта қилмоқда.

Норасмий маълумотларга кўра, Гарет Бэйлнинг йиллик даромади қарийб 19 миллион еврони ташкил этади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!