Лифт бузилиб қолиб, Трамп мажлисга кеч қолди

11:18, 01 август

Республикачилар томонидан АҚШ президентилигига номзоди кўрсатилган Дональд Трамп Колорадо штатидаги Колорадо Спрингс шаҳридаги меҳмонхоналардан биридаги лифт бузилиб, ичида қолиб кетганлиги туфайли нутқ сўзлаши лозим бўлган мажлисга кеч қолди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

The Mining Exchange A Wyndham Grand Hotel & Spa меҳмонхонасидаги лифтда миллиардердан ташқари яна тўққиз киши бўлган. Шаҳар ёнғин хавфсизлик хизмати ходимлари уларни лифт шифтидаги люк орқали нарвон билан чиқариб олган. Ҳеч ким жабрланмаган.

The Denver Post нашрининг маълумот беришича, Трамп лифтда 30 дақиқадан ортиқ қолиб кетган ва нутқ сўзлаши лозим бўлган мажлисга кеч қолган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!