Чорвоқ пляжлари тартибга келтирилди(Фото)

11:47, 01 август

Бир қанча муддат давомида ёпиб қўйилган Тошкент вилояти Чорвоқ сум омборидаги пляжлар яна ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда

Кўп йиллар давомида оддий талабларга ҳам жавоб бермаслиги боис танқидлар остида қолиб келаётган пляжлар ниҳоят хавфсиз чўмилиш ва дам олиш мумкин бўлган масканга айланди.

Хусусан, энг гавжум пляжлардан бири — “Юсуфхона” ҳудуди чиқиндилардан тозаланиб, сувда чегараловчи тўсиқлар пайдо бўлди, катамаран ва катерлар тураргоҳи алоҳида ажратилди. Унча катта бўлмаган кузатиш минораси бунёд этилди.

Пляж ҳудудига автомобилларнинг кириши тақиқланди — автотураргоҳдан пляжга қадар пиёда бориш керак.

Соҳил ёқалаб соябонлар ўрнатилиб, керак вақти уларни шезлонглар (енгил кресло тури) билан бирга ижарага олиш мумкин. Ёпиқ сўрилар ўрнига стол ва кўрпалари бўлган чодирлар ўрнатилди.

“Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш зонаси пляжида ҳам чўмилувчилар ва қайиқлар — катамаран ва катерлар учун ҳудудлар алоҳида қилиб ажратилди

Қайд этиш жоизки, шу вақтга қадар Чорвоқдаги аксарият пляжлар мавжуд меъёр ва талабларга жавоб бермас эди.

Май ойи сўнгида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси пляжлардан фойдаланиш бўйича талабларни тасдиқлади. Қайта жиҳозланган пляжлар мазкур талабларга тўлақонли жавоб беради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!