Ўзбек шоу-бизнеси вакилларидан бири уйланди(Фото)

12:37, 01 август

29 июль куни ўзбек шоу-бизнеси оламида янги бир оила бунёд этилди. Пойтахтдаги “Чароғон” ресторани шу куни юлдузлар ёғдусига тўлди. Бу ҳақда “Fattohhon.com” хабар бермоқда

Анчадан бери кўринмай қолган хонанда Алишер Раҳматуллаев Зилолахон исмли қизга уйланиб, бўйдоқлик билан хайрлашди. Икки ёшни никоҳ оқшоми билан қутлаш учун кўплаб санъаткорлар ташриф буюрди. Манзура, Зиёда, Улуғбек Раҳматуллаев, Достон Убайдуллаев каби санъаткорлар шулар жумласидан. 

— Бундан 2 ой аввал “Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмасидан Лицензия олиб, ўз ижодий фаолиятимни қайта бошладим. 

Ижодимда илк хит даражасига чиққан қўшиғим “Чора-чора”ни янги талқинда куйлаб, унга клипмейкер режиссёр Жонрид томонидан клип суратга олдирдик. Рафиқам Зилолахон унда суратга тушган, аммо актриса эмас! У Юридик коллежни тамомлаган, ҳозирда уй бекаси. Лекин, санъат борасида маҳорати кучли, шу сабабли ҳам, рафиқамни клипимда суратга тушишига қаршилик қилмадим. Қолаверса, яна бир янги “Нолам” қўшиғини Зилолахон билан бирга дуэт тарзида куйлаб, унга ҳам клип суратга олдирдик,—деди Алишер Раҳматуллаев сайт билан суҳбатда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!