Хитойдаги касалхоналардан бирида беморнинг руҳи танасидан учиб чиқиб кетгани камерага тушиб қолди. Видео

15:31, 01 август

Ижтимоиий тармоқда Хитой касалхоналарида биридаги беморнинг танасини руҳи тарк этаётгани акс этган кадр пайдо бўлиб, кўпчилик фойдаланувчиларни ҳайратга солди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Аксарият ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу сирли видеоролик руҳнинг ҳақиқатан ҳам мавжудлигини исботлайдиган далил, деб ҳисоблашган.

Агар кадрга диққат билан эътибор берсангиз, оқ чойшабга ўраб қўйилган бемор танасидан ярим шаффоф “руҳ” чиқиб, палатадан коридорга учиб чиққан ва кўздан йўқолган.

“Энди атеистларнинг дунёқараши ўзгаради”, деб бир томошабин изоҳ қолдирган бўлса, иккинчи YouTube фойдаланувчиси унга “Қачондан бери руҳ кўзга кўринадиган бўлиб қолибди?” деб савол берган.

Нима бўлган тақдирда ҳам, ғаройиботга қизиқувчи бирорта одам видеороликдан кейин бир хулосага келолмади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!