Ўзбекистон делегацияси Вашингтон шаҳридаги вазирлар учрашувида иштирок этади

16:36, 01 август

Шу йилнинг 3 август куни АҚШнинг Вашингтон шаҳрида "C5+1" шаклидаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда вазирлар Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари "C5+1" доирасидаги ҳамкорликнинг амалий масалаларини муҳокама қилишади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!