Лола: “Ҳаётингизни ўзгартиришни соч турмагидан бошланг”

16:56, 01 август

Хонанда Лола имиджини ўзгартирди. Аниқроғи, хонанда узун сочлари билан хайрлашди. Бу ҳақда Лола ўзининг Instagram`даги саҳифасида қуйидагиларни ёзиб қолдирди:

“Айтишларича, ҳаётини ўзгартиришни истаган инсон бу ишни соч турмагидан бошлаши керак экан. Буни сиз ҳам ўзингизда синаб кўринг! Ҳеч нарсадан, ҳеч қачон қўрқманг. Ўзгаришлар ҳар доим яхшиликка бўлади. Ҳаётни янада журъатлироқ яшаб ўтишга иккинчи имкон бўлмайди, ахир. Ўйланиб қолдингизми? Амалга оширинг! Мен сизга ишонаман!”.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали барчани кечиримли бўлишга чорлаган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!