Рим папаси Мессини Марадона ва Пеледан устун қўйди

17:08, 01 август

Рим папаси Франциск “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессини яқин ўтмишнинг афсоналари Диего Марадона ва Пеледан устунроқ қўйди. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда

“Мен учун Месси Марадона ва Пеледан кучлироқ”, – деди Рим папаси.

Маълумот учун, 80 ёшли Рим папаси Аргентинанинг “Сан-Лоренсо” клубига мухлислик қилади. Месси ҳам аргентиналик эканини алоҳида таъкидлаш лозим. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!