Аргентина терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

10:02, 02 август

“Сан-Паулу” клубининг собиқ устози Эдгардо Бауса Аргентина терма жамоасига бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Goal.com портали маълум қилмоқда.

58 ёшли аргентиналик мутахассис фаолияти давомида Эквадорнинг “ЛДУ Кито” ва Аргентинанинг “Сан-Лоренсо” клубларида ишлаган. Эдгардо Бауса бошқарган клублар икки марта Либертадорес Кубогин соҳибига айланган.

Маълумот учун, Аргентина термасининг собиқ устози Херардо Мартино Америка Кубоги–2016 турниридаги муваффақиятсизликдан сўнг истеъфога чиққанди.

Аввалроқ Диего Марадона Аргентина терма жамоасини текинга бошқариш истаги бор экани ҳақида хабар қилгандик

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!