Ҳиндистон меҳмонхоналаридан бирида келин-куёвнинг хонасига қоплон бостириб кирди. Видео

11:57, 02 август

Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида жойлашган Найнитал шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ярим кечаси келин-куёв ётган хонанинг деразасини ёввойи қоплон синдириб, ичкарига бостириб кирди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Фожиа билан якун топиши мумкин бўлган ҳодиса, келин-куёвнинг қўрқиб кетганини ҳисобга олмаганда, яхшилик билан тугаган. 

Ойнани синдириб, чақмоқ мисол бостириб кирган қоплон ўзини ваннахонага урган. Сумит Ратхоре ва унинг рафиқаси дарров ваннахона эшигини беркитиб, полициянинг келишини кутган. Етиб келган полициячилар қоплон итларнинг вовуллашидан чўчиб кетиб, меҳмонхона деразасини синдириб кирганини аниқлаган.

Йиртқич жангсиз таслим бўлишга ҳам кўнмаган. Полициячилар қоплонни ухлатиб, катакка солиб, олиб чиқмоқчи бўлишган, аммо у қочиб, ўрмонга яширинишга муваффақ бўлган.

Ижтимоий тармоққа воқеа жойида суратга олинган қоплоннинг расми ва видео лавҳалар жойлаштирилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!