Ўзбекистон олимпиячилари Бразилияга учиб кетди (фото)

12:08, 02 август

Ўзбекистон спорт делегацияси XХХI ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун 1 август куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Спортчиларни Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раиси Мираброр Усмонов, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори Валерий Тян, спорт жамоатчилиги вакиллари, спортчиларнинг ота-оналари ва журналистлар кузатиб қолди.

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Соиб Қурбонов ва Гулноза Матниёзова, оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Иван Ефремов спортчилар номидан сўзга чиқиб, спортни риовжлантириш, спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирди.

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтадиган бу галги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчилари академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), теннис, трамполин, ўқ отиш, эркин ва юнон-рум кураши каби қатор спорт турлари бўйича баҳслашади.

Ўзбекистон спорт делегацияси Рио-де-Жанейро шаҳрига «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг махсус самолётида жўнаб кетди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!