Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари тайинланди

12:19, 02 август

Қаҳрамон Қуранбоев Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Uchildiz.uz» сайтига асосланиб, “Дарё” хабар бермоқда.
  
Қаҳрамон Қўчқорович Қуранбоев 1992 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)ни, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, сиёсатшунослик фанлари доктори.

Қаҳрамон Қуранбоев 2015 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Ёшлар сиёсати ва маънавий ривожланиш шўъбаси мудири лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

2013—2015 йилларда Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари лавозимида ишлаган. 2012—2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, 2009—2012 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори, 1997—2008 йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!