Россиялик келин-куёв никоҳдан ўтиш учун байдарка қайиғида сузиб келди

15:46, 02 август

Денгиз ва дарёлардаги экстремал саёҳатларни хуш кўрувчи келин-куёв Россиянинг Байкал ФҲДЁ сига байдарка қайиғида сузиб келишга қарор қилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Куёв Григорий Лапшиннинг сўзларига қараганда, келин Ольга Мария билан саёҳатда танишган, бир-бирини ёқтириб қолган ёшлар, ниҳоят турмуш қуришга аҳд қилишади. 

“Листвянкада ФҲДЁ борлигини билганимиздан кейин у ерга машинада эмас, байдарка қайиғида сузиб боришни ният қилдик”, дейди куёв Григорий Лапшин. Келин-куёв  бу саёҳатларини “Байкал никоҳ узуги” деб атади. ФҲДЁ маъмурияти ҳам келин-куёвнинг ниятини қўллаб-қувватлади.

Жуфтлик қайиқни қутқарув жилетларининг рангига мос рангдаги гуллар билан безаган.

“Унутишни, бир умр ёдда сақлашни истаган буюмларинг сариқ ёки тўқ саринг рангда бўлиши лозим, чунки бу қувноқлик, хурсандчилик рангидир”, дейди келин-куёв. Улар тўй саёҳатини сувда ўтказишга қарор қилишди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!