Тошкентнинг “Локомотив” клуби янги футболчиларни таништирди

16:51, 02 август

Бугун, 2 август куни Тошкентнинг “Локомотив” клуби стадионининг матбуот анжуманлари залида жамоа таркибига келиб қўшилган икки нафар янги футболчи – Артур Геворкян ҳамда Славен Степановични оммага таништирув маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда “Локомотив” футбол клуби Бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов, клуб спорт директори Равшан Муқимов ҳамда бош мураббий Андрей Микляев иштирок этишди.

Шундан сўнг “Локомотив” клубига давралар оралиғида келиб қўшилган янги футболчиларга клуб футболкалари топширилди. Ҳар икки футболчига Тўлабек Акрамов футболкаларни тақдим этди. Демак, Артур Геворкян 71-рақамда, Славен Степанович эса 9-рақамда ҳаракат қиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “темирйўлчилар” Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи даврасини эртага, 3 август куни “Навбаҳор”га қарши ўйин билан бошлайди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!