Голландиялик эркак Хитой аэропортида 10 кун севган қизини кутди

11:20, 03 август

Голландиялик Александр Питер Кирк интернетдаги танишувлар сайтида 26 ёшли Чжан исмли қиз билан танишиб қолди. Қиз билан икки ой виртуаль суҳбатлашган Кирк қизга сюрприз қилмоқчи бўлди, деб ёзади “Tjournal” нашри. 

Кирк Хитойга учиш учун самолёт чиптасини сотиб олди ва унинг суратини қизга юборди. 

Голландиялик эркак Хитой аэропортига қўнганидан кейин уни ҳеч ким кутиб олмади. У аэропортнинг кутиш залида 10 кун ўтириб, қизни кутди. Охир-оқибатда эркакнинг силласи қуриди. 

Хитойнинг CCTV News нашри Чжан билан боғланди. Қизнинг айтишича, голландиялик эркакнинг Хитойга келиши ҳақидаги қарорини у жиддий қабул қилмаган. Киркнинг нима сабабдан у билан боғлана олмагани ҳақидаги саволга жавобан қиз телефон аппаратини ўчириб қўйганини айтган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!