РИО-2016 ИШТИРОКЧИЛАРИ MY5 ТЕЛЕКАНАЛИ БИЛАН БОҒЛАНИШДИ (Видео)

11:43, 03 август

Юртимизда илк бор “Mening Yurtim” – MY5 телеканали 31 ёзги олимпиада ўйинларига йўл олган ўзбекистонлик спортчилар билан тўғридан тўғри боғланиб, уларнинг тайёргарлик жараёнлари билан танишди.

Мазкур телекўприкда “O‘zbekiston online” информацион дастури студиясидаги бошловчи Анвар Азимовнинг саволларига халқаро тоифадаги спорт устаси, жаҳон кубоги соҳиби Баҳодир Жалолов Рио-Де Жанейродан туриб жавоб қайтарган. Ушбу суҳбатни қуйидаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!